“Қамчиқ”да юк машинаси ағдарилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
10 Январь
5081"Қамчиқ" довонида юк машинаси ағдарилиб кетиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Билдирилишича, воқеа кеча, 9 январь куни соат 20:30 ларда Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 225-километрида содир бўлган.
Гап шундаки, "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Chacman“ русумли юк автомобили ҳайдовчиси (1988 йилда туғилган), тезликни оширганлиги сабабли руль бошқарувини йўқотган ва йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа бориб урилган. Оқибатда автомашина ағдарилиб кетган. ЙТҲ сабаб транспорт воситасида ёнғин юзага келган ва бироздан сўнг ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Маълум қилинишича, юк машинаси ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчиқ довонида туннелга урилган Isuzu ёниб кетганди.
LiveБарчаси