Истанбулда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Жамият
−
04 Июль 2019
4061Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Истанбулдаги Бош консулхона берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 27 июнида Истанбул шаҳрида 1993 йил 22 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси Акмал Равшанович Мамиржонов вафот этган. Акмал Мамиржонов бассейнга борган вақтда саломатлиги ёмонлашиб, шифохонага ётқизилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 30 июнида Истанбул шаҳрида 1967 йил 5 февралда туғилган Ўзбекистон фуқароси Зулфияхон Давлатовна Шарафуддинова велосипеддан йиқилиши натижасида бошидан жароҳат олиб, вафот этган.
Таъкидланишича, Бош консулхона қайд этилган ҳолатларни назоратга олган ва ўзбекистонликларнинг жасадини дафн этиш учун Ватанга қайтариш масаласида уларнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатган.
LiveБарчаси