Истанбулда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Local
−
04 July 2019 6408 1 minute
Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Истанбулдаги Бош консулхона берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 27 июнида Истанбул шаҳрида 1993 йил 22 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси Акмал Равшанович Мамиржонов вафот этган. Акмал Мамиржонов бассейнга борган вақтда саломатлиги ёмонлашиб, шифохонага ётқизилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 30 июнида Истанбул шаҳрида 1967 йил 5 февралда туғилган Ўзбекистон фуқароси Зулфияхон Давлатовна Шарафуддинова велосипеддан йиқилиши натижасида бошидан жароҳат олиб, вафот этган.
Таъкидланишича, Бош консулхона қайд этилган ҳолатларни назоратга олган ва ўзбекистонликларнинг жасадини дафн этиш учун Ватанга қайтариш масаласида уларнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатган.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November