Исроилда коронавирус билан боғлиқ мисли кўрилмаган чоралар эълон қилинди

Олам

image

Исроилда коронавирус ва биринчи навбатда унинг мутациялари тарқалишини олдини олиш учун мисли кўрилмаган чора-тадбирлар эълон қилинди. Мамлакатда жорий йилнинг 26 январидан 31 январигача халқаро парвозлар тўлиқ тўхтатилади ва аэропортлар ёпилади. Бу ҳақда "МИР 24" хабар берган. 

"Бен-Гурион аэропортини ёпамиз. Ҳеч бир мамлакат биз қилмоқчи бўлган ишни қилмаган. Вируснинг кириб келишини олдини олиш учун биз мамлакатни муҳрлаб қўямиз", деган Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху.

Қайд этилишича, тарихда илк бор яҳудийларнинг Исроилга кўчиб ўтишига рухсат берилмайди. Агар бу ҳаёт ёки ўлим масаласи бўлса, рухсат берилиши таъкидланган. 

Исроилликларнинг аҳоли пунктларини тарк этиши ва ёпиқ жойда беш кишидан кўп, очиқ жойда эса ўн кишидан кўп бўлиб йиғилишига йўл қўйилмайди. 

Яшаш жойидан бир километр узоққа кетиш тақиқланади. 

Барча кўнгилочар муассасалар ёпилади, ресторан ва кафеларнинг фақатгина уйга етказиб бериш хизмати ишлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил коронавирус

Баҳолаганлар

415

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг