Исроилда бўлиб турган Мирзабек Холмедов ва Хуршид Расуловнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди
Маданият-санъат
−
08 Октябрь 2023
49000Кеча, 7 октябрь куни ўзбекистонлик актёр ва қизиқчи Мирзабек Холмедов ва таниқли хонанда Хуршид Расулов айни дамда қуролли тўқнашувлар юз бераётган Исроил давлатида бўлиб тургани ҳақида хабар берилганди. Мирзабек Холмедовнинг ўғли Улуғбек Холмедов ўзининг Instagram саҳифасида отаси ростдан ҳам Исроилда эканини айтиб, унинг соғлиғи яхшилигини билдирди.
Улуғбек Холмедовга кўра, актёр ҳозирда теракт юз бераётган ҳудуддан 100-150 км узоқликдаги бошқа тинч шаҳарда бўлиб турибди. Унинг қайд этишича, ҳозирда Мирзабек Холмедовни қайтариш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Гап шундаки, дадам 5 октябрь куни тонгда Хуршид Расулов билан концерт сафарлари сабабли Исроилга кетган. Бу ишлардан сўнг кўп концертлар бекор бўлди. Дуода бўлиб турибмиз”, дейди Улуғбек Холмедов.
Аввал тарқалган видеоларда Холмедов ҳамда Расулов ҳамроҳликда Ал-Ақсо ва Саҳаро масжидларини зиёрат қилаётганини, шунингдек, айни дамда Исроил ҳудудидаги кўзга кўринган манзилларда бўлиб турганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланганди. Кейинчалик ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошлаганини эълон қилди. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлади. Шундан сўнг, Бош вазир Биньямин Нетаньяху исроилликларга мурожаат билан чиқиб, мамлакатда содир бўлаётган воқеалар ҳарбий операция эмас, балки тўлақонли уруш эканини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь