Исроил Сурия ҳудудида 7 та ҳарбий база қурмоқда
Олам
−
18 Февраль
6548Исроил ҳарбийлари босиб олган Сурияда еттита ҳарбий база қурмоқда. Американинг Planet Labs PBC компанияси тақдим этган ва “Haaretz” газетаси томонидан чоп этилган сунъий йўлдош суратлари Исроил армияси Сурияда ўзи босиб олган ҳудудларда ҳарбий базалар қуришда давом этаётганини кўрсатди.
Маълумотларга кўра, Исроил армияси Суриянинг босиб олинган ҳудудларида, хусусан, Шайх (Ҳермон) тоғида камида 7 та ҳарбий база ўрнатган.
Хабарда Исроил қўшини Сурияда ишғол қилинган ҳудудларда узоқ вақт қолиш учун 2024 йилнинг декабрь ойида қурилиш ишларини бошлагани ва бу ишғол қачон тугаши номаълумлиги қайд этилди.
Исроилнинг Сурияга ҳарбий ҳужумлари 61 йиллик Баас режимининг қулаши билан кучайди. Режим қўшини қолдирган ҳарбий инфратузилма ва объектларни йўқ қила бошлаган Исроил қўшини, ишғолини Сурия ҳудуди бўлган Жўлон тепаликларигача кенгайтирди.
Жўлон тепаликлари атрофидаги буфер зонага кирган Исроил армияси ишғолини давом эттирди ва пойтахт Дамашққа 25 километр яқинлашди.
Исроил 1967 йилдан бери Суриянинг Жўлон тепаликларини босиб олган. 1974 йилда Исроил ва Сурия ўртасида имзоланган қўшинларни олиб чиқиш тўғрисидаги битим буфер зона ва қуролсизлантирилган ҳудуд чегараларини белгилаб берди.
LiveБарчаси