Исроил Насруллоҳнинг эҳтимолий ворисини ҳам ўлдиргани айтилмоқда        

Олам

image
Исроил Ливандаги масжидга ҳаво ҳужуми уюштирганини тан олди north_east

Исроил Ливандаги масжидга ҳаво ҳужуми уюштирганини тан олди

Кеча, 4 октябрь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Байрутнинг жанубий чеккасида зарбалар уюштиргандан бери марҳум “Ҳизбуллоҳ” бош котиби Ҳасан Насруллоҳнинг амакиваччаси ва унинг эҳтимолий вориси деб аталган Ҳошим Сафи ад-Дин билан алоқа узилган. Бу ҳақда Ливан хавфсизлик кучларига таяниб, “Reuters” хабар берди.

“Al Arabiya” манбаларига таяниб, Сафи ад-Дин ўзининг ёрдамчилари, эронликлар ва “Ҳизбуллоҳ”нинг дала қўмондонлари билан бирга бўлган Байрут жанубидаги бункерга берилган зарбадан сўнг вафот этганини ёзмоқда.

“Axios” журналисти Барак Равид ҳам Исроилнинг икки расмий вакилига таяниб, 4 октябрь куни Исроилнинг Байрутга берган ҳаво ҳужуми нишони Сафи ад-Дин бўлганини маълум қилган.

Манбага кўра, Ҳошим Сафи ад-Дин жойлашган “Ҳизбуллоҳ” штаб-квартирасига 73 тонна портловчи модда ташланган. Исроил мудофаа кучлари Ливан пойтахти Байрут марказидаги тураржой биносидаги клиникага ҳам ҳужум қилди. Аниқлик киритилишича, катта эҳтимол билан бинога дрон учиб келган. Ҳужум оқибатида тиббиёт маркази бутунлай вайрон бўлган.

Маълум бўлишича, Исроил АҚШга Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилмаслик бўйича кафолат бермаган. Қайд этилишича, Исроил 7 октябрь куни Ғазо секторидаги кучайиш йиллигидан Эрондан ракета ҳужумларига жавоб қайтариш учун фойдаланишни режалаштиряптими ёки йўқлигини аниқ айтиш мумкин эмас.

1 октябрга ўтар кечаси ЦАХАЛ Ливанда қуруқликдаги операцияни бошлади. Шу билан параллел равишда мамлакат жанубий қисмини ҳаводан бомбардимон қилиш бошланди. Исроил армиясининг ҳужуми “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати раҳбариятининг аксарият қисмини ўлдирилгандан кейин Тель-Авивнинг ҳарбий амалиётларида янги босқични бошлаб берди. 

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ Исроилнинг Байрут чеккасидаги гуруҳнинг ерости қўмондонлик марказига берган авиазарбалари оқибатида ўлдирилгани маълум бўлган эди. Шундан сўнг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг Шўро кенгаши (асосий бошқарув органи) Ҳошим Сафи ад-Динни ташкилотнинг янги бош котиби этиб сайлагани ҳақида хабарлар тарқалди. “Ҳизбуллоҳ”нинг ўзи эса янги бош котиб тайинланганини рад этди ва бу борадаги ишлари давом этаётганини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ливан Ҳасан Насруллоҳ Ҳошим Сафи ад-Дин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made