Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги тасдиқланди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов бўлажак жангини кимга қарши ўтказиши маълум бўлди. Мадримов жорий йилнинг 8 апрель куни Техас шаҳрида америкалик Рафаэль Игбоквега қарши жанг қилади.

Мазкур тўқнашув Matchroom промоутерлик компананияси томонидан ўтказилади. 

19 ёшли Игбокве фаолияти давомида 19 та жанг ўтказиб, 16 тасида ғалаба қозонган, 3 та баҳсда мағлубиятга учраган. Мадримов эса профбоксда 7 та баҳсда рингга кўтарилиб, барча жангда рақибларидан устун келган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 апрель оқшомида яна бир ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев ҳам жанг  ўтказади. Аҳмадалиев камарларини ҳимоя қилиш учун филиппинлик Марлон Тапалесга қарши рингга кўтарилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг