Исроил Ғазога ракета ҳужуми уюштирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари блокировка қилинган Ғазо сектори ҳудудига ҳаво ҳужуми уюштирди. 

Таъкидланишича, эксклав жанубидаги Рафаҳ, Хон-Юнус ва Байт Лаҳия шаҳарларидаги Фаластин қаршилик гуруҳларининг тўртта объекти ҳаво ҳужумлари билан нишонга олинган. 

Исроил Мудофаа кучларининг хабар беришича, зарбалар ҳарбий лагерга, қурол ишлаб чиқарувчи объектга ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг туннелига қаратилган. 

Қурбонлар ва ярадорлар ҳақида маълумот йўқ. Шунингдек, Исроил расмийлари “Темир гумбаз” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими охирги 48 соат ичида Ғазодан учирилган учта ракетани йўқ қилганини маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрида ҳам Исроил мудофаа кучлари Фаластиннинг Ғазо секторига авиазарба берганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг