Исроил Ғазога ҳаводан ҳужум уюштирди
Олам
−
07 Сентябрь 2021
7558Исроил мудофаа кучлари Фаластиннинг Ғазо секторига авиазарба берди. Бунга ҲАМАС ташкилоти томонидан учирилган ва мамлакат жанубида ёнғинлар келтириб чиқарган ёнувчи аралашма билан тўлдирилган ҳаво шарлари сабаб бўлди. Бу ҳақда “Интерфакс” нашри хабар бермоқда.
“Исроилликлар яҳудийларнинг Янги йилини нишонлашга тайёргарлик кўришаётганда, ҲАМАС ёнувчи модда тўлдирилган ҳаво шарларини учирди. Бу эса Исроилдаги ёнғинларга сабабчи бўлди. Ушбу ҳаракатга жавобан биз ҲАМАСнинг Ғазодаги ракета заводи ва ҳарбий мажмуасига зарба бердик”, дея ёзган Исроил ҳарбийлари ўз Twitter саҳифасида.
Aниқланишича, зарба бериш учун нишонлардан бири Хон-Юнисдаги бетон заводи бўлган. Ҳарбийларнинг айтишича, заводда ишлаб чиқарилган бетон ҲАМАС ер ости туннеллари тармоғини қуришда ишлатилган.
Хабарда таъкидланишича, Исроил нишонига айланган жойларда Ғазо секторидаги турар-жойлар, маданий объектлар, масжидлар ва сув иншоотлари жойлашган.
Нашрнинг ёзишича, Исроилда кеча, 6 сентябрь куни Шаар-ха-Негев вилоят кенгашида учта ёнғин содир бўлган. Исроил ОАВга кўра, бунга Ғазо секторидан ёнувчи модда тўлдирилган ҳаво шарларини учиргани сабаб бўлган.
LiveБарчаси