Исроил Ғазога ҳужумни кунига 4 соат тўхтатади – Оқ уй
Олам
−
10 Ноябрь 2023
3550АҚШ Президенти маъмурияти Исроил блокада остида қолган Ғазо сектори шимолидаги тинч аҳолининг чиқиб кетиши учун ҳужумларни кунига тўрт соатга тўхтатишга рози бўлганини билдирди. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди.
Унинг айтишича, Исроил ҳар 4 соатлик танаффусни ўққа тутиш тўхтатилишидан 3 соат олдин эълон қилади.
“Ушбу паузалар, айниқса тинч аҳолининг жанглардан узоқроқда хавфсизроқ ҳудудларга етиб боришига ёрдам бериш нуқтаи назаридан, тўғри йўналишдаги қадамдир. Бу танаффуслар инсонпарварлик ёрдамининг муҳтож ҳудудларга етиб боришига ва фаластинликларнинг ҳудудни зарарсиз тарк этишига имкон беради”, дейди Кирби.
Шунингдек, Кирби Исроил бугун бошланиши режалаштирилган 4 соатлик танаффусда бу ҳудудларда ҳеч қандай ҳарбий амалиёт ўтказмаслигини маълум қилганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху унинг мамлакати Ғазода гаровга олинганларни озод қилмасдан туриб, анклавда ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаслигини айтганди.
LiveБарчаси