Исроил Ғазодаги операцияларни якунласа, унга қарши ҳужумлар тўхтайди – Эрон
World
−
18 July 2024 5945 1 minute
Исроил Ғазодаги операцияларни якунласа, унга қарши ҳужумлар тўхтайди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Бағри Кани маълум қилди.
“Исроил Ғазо секторидаги жиноятлари тўхташи биланоқ, қаршилик кучлари бошқа йўналишларда ҳаракат қилиши мумкин. Аммо Исроилнинг Ғазодаги жиноятлари ва геноцидлари давом этар экан, қаршилик ўз манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга”, дейди у Американинг CNN телеканалига берган интервьюсида.
Али Бағри Канининг сўзларига кўра, яҳудий давлати вазиятни ҳеч қачон ўз фойдасига ўзгартира олмайди.
“2023 йил 7 октябргача минтақадаги қаршилик кучлари ўртасида бундай мувофиқлаштириш йўқ эди, исроилликларга Ироқ ва Яман томонидан таҳдид қилинмаган, аммо 7 октябрдан кейин бу ҳолат ўзгарган”, дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Исроилни Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига қарши кенг қамровли уруш олиб бориш оқибатлари ҳақида огоҳлантирганди.
Азизбек Эшмаматов
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September