Исроил “Al-Jazeera” телеканалини ёпишга қарор қилди 

Олам

image

Исроил ҳукумати “Al-Jazeera”нинг Исроилдаги филиалини ёпишга рухсат берди. Бу ҳақда KAN телеканали хабар берди. 

Айтилишича, ҳукумат “давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи” оммавий ахборот воситаларини ёпишга қарор қилган. Унга кўра, “Al-Jazeera”нинг Исроилдаги филиалини ёпиш ва жиҳозларини мусодара қилиш назарда тутилган.

Исроил расмийларига кўра, “Al-Jazeera” кўрсатувлари Исроил ҳарбийлари ва фуқароларини хавф остига қўяди.

Қатарнинг “Al-Jazeera” телеканали ваколатхонасини ёпиш ташаббусини Исроил Ташқи разведка хизмати Моссад, Ташқи ишлар вазирлиги, Алоқа вазири Шломо Карҳи ва Мудофаа вазири Йоав Галант қўллаб-қувватлаган.

“Al-Jazeera” ҳозирча Исроил расмийларининг қарори юзасидан ҳеч қандай баёнот бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Al-Jazeera Шломо Карҳи Йоав Галант

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг