Испанияда машҳур помидорлар фестивали ўтказилди (фоторепортаж)
Бу қизиқ
−
01 Сентябрь 2023
6642Бутун дунёга Испаниянинг рамзи сифатида танилган “La Tomatina” помидорлар фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Euronews” нашри хабар берди.
Фестиваль ҳар йили анъанавий тарзда август ойининг охирги ҳафтасида ўтказиб келинади ва унга бутун дунёдан ўн минглаб одамлар ташриф буюради.
Фестивалда бир неча тонна помидор майдонга ташланади ва иштирокчилар уларни бир-бирларига отади. Қоидаларга кўра, жароҳатларнинг олдини олиш учун сабзавотни отишдан олдин майдалаш керак.
Помидор бўлаклари ва суви кўчалар ва уйларнинг деворларини қоплаб олади. Кўзни ҳимоя қилиш мақсадида иштирокчилар сузиш учун мўлжалланган кўзойнак тақиб юради ва одатда кийим сифатида футболка ва шортиларни танлайди.
Маълумотларга кўра, бу йил иштирокчилар улоқтириши учун ишчилар юк машиналарида 120 тонна пишган помидорни Испаниянинг шарқидаги мафтункор Бунол шаҳрининг асосий кўчасига олиб келди.
Бу йил ҳам бутун шаҳар қизил рангга бўялди. Жорий йилда “La Tomatina"га ташриф буюрган сайёҳлар сони 15 мингга етди.
Маълумот учун, фестиваль 1945 йилда маҳаллий болалар ўртасида ўз-ўзидан пайдо бўлган. 1980 йилларда эса оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилиши уни бутун дунё бўйлаб машҳур қилди ва сайёҳларни жалб қилди.