Испания ва Португалияда иссиқдан вафот этганлар 1,7 мингдан ошди
Олам
−
22 Июль 2022
5418Португалия ва Испаниядаги жазирама тўлқинлар 1700 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа бюроси раҳбари Ханс Клюгенинг бугун, 22 июль куни агентлик сайтида эълон қилинган баёнотида айтилади.
“Бу йил биз биргина Испания ва Португалиядаги жазирама пайтида 1700 дан ортиқ ўлимга гувоҳ бўлдик”, дейилади ҳужжатда.
Клугенинг таъкидлашича, у ўрмон ёнғинлари ҳозир ҳатто шимолда, Скандинавияда ҳам содир бўлаётганидан хавотирда, бу ҳафта Лондондаги ёнғинлар 41 уйни вайрон қилган.
Яқин ҳафталарда бир қатор Европа давлатларида аномал иссиқ ҳаво кузатилмоқда. Бутунжаҳон метеорология ташкилоти (WМО) вакили Роберт Стефанский Европада ҳавонинг ҳаддан ташқари юқори ҳарорати келаси ҳафта ўрталаригача давом этишини айтди.