Испания кубоги ярим финалида қуръа ташланди
Спорт
−
06 Февраль 1781 1 дақиқа
Бугун, 6 февраль куни 2025-2026 йилги Испания кубоги ярим финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, “Барселона” “Атлетико Мадрид”га қарши баҳс олиб боради.
Ярим финал жуфтликлари қуйидагича шаклланди:
- “Атлетико Мадрид” – “Барселона”
- “Атлетик Бильбао” – “Реал Соседад”
Испания кубоги ярим финал икки ўйиндан иборат бўлади. Дастлабки учрашувлар жорий йилнинг 10–12 февраль кунлари, жавоб учрашувлари эса 3–5 март кунлари ўтказилади. Финал учрашуви эса апрель ойида Севилья шаҳридаги “Ла Картуха” стадионида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, “Барселона” амалдаги Қироллик кубоги чемпиони ҳисобланади. Аввалги мавсум финалида каталонияликлар “Реал Мадрид”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди.
Испания Кубогида энг кўп соврин ютган клуб ҳам “Барселона” бўлиб, унинг ҳисобида 32 та соврин мавжуд. “Атлетик Бильбао” бу мусобақада 24 марта, “Реал Мадрид” эса 20 марта ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум финалчиси “Реал Мадрид” жамоаси Испания Қироллик кубоги 1/8 финал босқичи доирасида сафарда Сегунданинг “Альбасете” клубига 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраганди ва мусобақани тарк этганди.
Live
Барчаси