Ислом Махачев чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди (видео)

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида россиялик UFC чемпиони Ислом Махачев Лос-Анжелесда якунланган UFC 311 турнирининг асосий жангида бразилиялик Ренато Моиканони мағлуб этди.

Жанг 3 дақиқа 31 сония давом этди. Махачев биринчи раунддаёқ рақибини бўғиш усулида мағлуб этди. Ушбу ғалаба билан у чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди.

Ислом Махачев енгил вазн тоифасида UFC рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Унинг бугунги рақиби Арман Царукян (енгил вазн тоифасида биринчи ўрин учун даъвогар) бўлиши керак эди, бироқ 17 январь куни спортчи турнирдан кетишини эълон қилди. Унинг ўрнини рейтингда ўнинчи ўринни эгаллаб турган Ренато Моикано эгаллади.

Махачев 2022 йилнинг октябрь ойида бразилиялик Чарльз Оливейрани мағлуб этиб, енгил вазнда UFC чемпионлигини қўлга киритган. Шундан сўнг россиялик австралиялик Александр Волкановски билан жангда иккинчи марта ўз камарини ҳимоя қилган, ўтган йилнинг июнь ойида эса америкалик Дастин Порьени мағлуб этганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ арманистонлик Арман Царукян белидан олган жароҳати сабаб UFC 311 турнирининг марказий жангида россиялик Ислом Махачевга қарши жангда иштирок этмаслиги маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ислом Махачев UFC чемпиони Ренато Моикано

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг