Путиннинг Президентларга таклифи, ўзбек театр санъатидаги оғир жудолик, Тошкентдаги муштлашув ва куннинг бошқа хабарлари
Жамият
−
12 Июнь 2019
617412 июнь куни ҳам ниҳоясига етиб қолди. Қуйида бугун содир бўлган энг муҳим воқеалар тафсилотига тўхталиб ўтамиз.
Жамият
Актриса Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бетакрор истеъдод соҳибаси Гулбаҳор Йўлдошева оғир хасталикдан сўнг оламдан ўтди.
Телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш киритилди
Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Амалдаги тартибга кўра, телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш учун фойдаланувчилар телекоммуникация операторига шартнома тузиш учун ариза беради.
Четга ишлашга кетаётганлар 304 минг 95 сўм тўлаб, малака имтиҳонидан ўтиши шарт
Қонунчиликка мувофиқ, хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш ушбу фаолият билан шуғулланувчи аккредитациядан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Ҳужжат билан чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш учун тўлов, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари (304 минг 095 сўм) этиб белгиланди.
Имом ал-Бухорий мажмуаси яқинида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот берилди
Самарқанд вилоятида жойлашган Имом ал-Бухорий мажмуаси яқинида Matiz ва Газел автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Президент фармони: Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ривожлантириш бўлими ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президент фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида 12 та штат бирлигидан иборат Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими ташкил этилди.
Тошкентда содир этилган оммавий муштлашув бўйича прокуратура маълумот берди
Бир неча кун олдин, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги кўчаларнинг бирида, жамоат жойида оммавий муштлашув ташкил этган одамларнинг видеотасвири тарқалган эди. Унда бир нечта фуқаролар ҳатто машинада бир-бирларини босиб кетмоқчи ҳам бўлишган.
Юз берган ушбу ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғининг ўринбосари Фарҳод Бобониёзов маълумот берди.
Бош прокуратура баёнотида қайд этилишича, Тошкент шаҳар прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан 1992 йилда туғилган Б.К. ва К.К.ларга нисбатан жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Халқ банки” бошқарувчиси банк ғазнасидан 100000 долларни ўғирлаганликда айбланмоқда
Банк раҳбарларининг банк маблағларини ўғрилаши билан боғлиқ ҳолатлар давом этмоқда. Навбатдаги воқеа Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ҳудудида жойлашган АТ “Халқ банки” тумани филиалида аниқланди.
Гап шундаки, 2019 йил 6 февраль куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида жойлашган АТ “Халқ банки” Ёзёвон тумани филиали ходимлари томонидан банк ғазнасидаги валюта сақлаш сейфида бўлган пуллар саноқдан ўтказилганида, шу ерда бўлган 100000 АҚШ доллари йўқлиги аниқланган.
Қуйи Чирчиқ тумани "тўртлик" янгиланди
Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида ҳоким, прокурор, солиқбоши ва Ички ишлар бўлими бошлиғи ўзгарди.
Энергетика вазирлиги тизимида янги раҳбар иш бошлади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Акбархон Аббосович Юлдашев Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди.
Олам
Путин Президентларни ғалабанинг 75 йиллигини биргаликда нишонлашга таклиф қилмоқчи
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 13-14 июнь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида 2020 йилги Москвада ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш учун давлат раҳбарларига сўзма-сўз таклифнома беради.
Таниқли журналист ўлдириб кетилди
Мексика жануби-шарқидаги Уиманигильо туманида журналист аёл Норма Сарабия номаълум кишилар томонидан ўлдириб кетилди.
Тоқаев президентлик қасамёдини қабул қилди
9 июнь куни Қозоғистонда ўтказилган президентлик сайловларида ғалаба қозонган Қосим-Жомарт Тоқаев бугун, 12 июнь куни қозоқ халқи олдида расман қасамёд қабул қилди.
Спорт
Ҳаммаси ўзгарди. Де Лигт Барселонага эмас, Парижга учмоқчи
Олдинроқ тарқалган хабарларга кўра, голландиялик футболчига Каталониянинг "Барселона" клуби жиддий қизиқиш билдираётган эди. Шунингдек, унга Туриннинг "Ювентус", Англиянинг икки Манчестер клубидан ҳам таклифлар бор эди.
Футболчининг ўзи "Барселона"да ўйнашга қарши эмаслигини билдирганди, аммо каталонлар футболчининг агенти билан келиша олмаяпти. Қолаверса, клуб раҳбарияти ҳимоячига Фрэнки де Йонгникидан кўп маош тўламоқчи эмас.
“Ҳумо арена” муз саройи жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин
Тошкентда “Ҳумо арена” кўп тармоқли муз саройининг барпо этилиши энг йирик спорт мусобақаларини қабул қилиш имкониятини яратмоқда. Ушбу аренада кўплаб спорт турларида жаҳон чемпионати каби нуфузли мусобақаларни юқори савияда ўтказиш мумкин.
LiveБарчаси