Тошкентда содир этилган оммавий муштлашув бўйича прокуратура маълумот берди
Жамият
−
12 июн 2019 18025 1 дақиқа
Бир неча кун олдин, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги кўчаларнинг бирида, жамоат жойида оммавий муштлашув ташкил этган одамларнинг видеотасвири тарқалган эди. Унда бир нечта фуқаролар ҳатто машинада бир-бирларини босиб кетмоқчи ҳам бўлишган.
Юз берган ушбу ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғининг ўринбосари Фарҳод Бобониёзовнинг “Замон” дастурига маълумот берди.
Билдирилишича, мазкур ҳодиса жорий йилнинг 5 июнь куни соат 19:50 ларда Тошкент шаҳар Миробод тумани “Фарғона йўли” кўчасида жойлашган “Осиё бургер” овқатланиш шаҳобчаси олдида содир бўлган.
Жанжал натижасида, бир нафар фуқарога пичоқ воситасида кесилган, санчилган тан жароҳати етказилган. Мазкур ҳолат юзасидан айбни оғирлаштирувчи ҳолатларда безорилик оқибатида одам ўлдиришга қасд қилиш, яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 ва 97-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши юзасидан икки нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр