Ҳаммаси ўзгарди. Де Лигт Барселонага эмас, Парижга учмоқчи
Спорт
−
12 Июнь 2019
3911Хабарингиз бор, Аместердамнинг "Аякс" клуби ҳимоячиси Матиас де Лигт шу ёзда ўз жамоасини ўзгартирмоқчи.
Олдинроқ тарқалган хабарларга кўра, голландиялик футболчига Каталониянинг "Барселона" клуби жиддий қизиқиш билдираётган эди. Шунингдек, унга Туриннинг "Ювентус", Англиянинг икки Манчестер клубидан ҳам таклифлар бор эди.
Футболчининг ўзи "Барселона"да ўйнашга қарши эмаслигини билдирганди, аммо каталонлар футболчининг агенти билан келиша олмаяпти. Қолаверса, клуб раҳбарияти ҳимоячига Фрэнки де Йонгникидан кўп маош тўламоқчи эмас.
Франциянинг ПСЖ клуби бундан фойдаланган ҳолда футболчини ўзларига оғдириб олмоқчи. Клуб раҳбариятидаги шайхлар футболчига йилига 15 млн евро маош вада қилишмоқда. "Барселона"дагилар эса де Лигтга 8 млн атрофида маош тўламоқчи.
Голландиялик футболчи ОАВга берган охирги интервьюсида, Каталонияга кўчиб ўтмаслигига шаъма қилган. Футболчи клубда айни пайтда бўлган Пике, Умтити, Лангле каби ҳимоячиларни ортда қолдириб асосий таркибга кира олишига шубҳа қилмоқда. Қолаверса, "кўк-анорранглилар" ҳам унга асосий таркибдан жой вада қилмаяпти.