Энергетика вазирлиги тизимида янги раҳбар иш бошлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Акбархон Аббосович Юлдашев Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.

Акбархон Юлдашев бунгача Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятининг Энергетика, энергиянинг тикланадиган манбалари ва саноат хавфсизлиги масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Электр энергетикада назорат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Президентиннг жорий йил февраль ойидаги фармонига асосан Энергетика вазирлиги бошқарувига ўтказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Энергетика вазирлиги тайинлов

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг