Имом ал-Бухорий мажмуаси яқинида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот берилди
Жамият
−
12 Июнь 2019
4969Жорий йилнинг 11 июнь куни Самарқанд вилоятида жойлашган Имом ал-Бухорий мажмуаси яқинида Matiz ва Газел автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Терговга қадар текширув ҳужжатларига кўра, 11 июнь куни соат 14:00 да ҳайдовчи Р.М бошқарувида бўлган Matiz русумли 30 Т 903 МА давлат белгили автомашинани Пайариқ тумани “Чоштепа” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4 К 505 автомобил йўлининг “Ал-Бухорий-Лаззат” йўналишида бошқариб келиб, асосий йўл ҳисобланган 4 К 493 В Эшимоқсоққа кириш автомобил йўлига чиқиб кетиб, асосий йўлда “Самарқанд-Челак” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Г.Қ.нинг бошқарувида бўлган Газ-322132 русумли 30 В 147 СА давлат белгили автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида йўловчилар Б.М. ва Р.Л ҳамда ҳайдовчи Г.Қ.лар тан жароҳатлари олиб, шифохонага мурожаат қилган. Шифохонада уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, керакли муолажалар амалга оширилган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.