ИШИД Суриянинг уч вилоятига ҳужум уюштирди
Олам
−
08 Ноябрь 2023
9827ИШИДнинг Сурия чўлидаги ҳужумлари оқибатида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Аl Jazeera” хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 8 ноябрь куни тонгда Суриянинг Раққа, Ҳомс ва Дайр-аз-Зор вилоятларига параллел равишда пулемётдан ҳужум уюштирган. Оқибатда 4 нафар маҳаллий аскар ва ҳукумат тарафдори бўлган Миллий мудофаа кучларининг 26 нафар аъзоси ҳалок бўлган.
“Бу ИШИДнинг бир қанча ҳудудий мағлубиятларидан кейин, йиллар ўтиб ҳам давом этиши мумкин бўлган таҳдидини англатади”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ИШИД кучлари ҳаракатга тушиб қолгач, Россия ҳарбий самолётлари гуруҳнинг чўлдаги позицияларига зарбалар берган. Террористик ташкилот аъзолари орасида ҳам қурбонлар борлиги айтилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь