ИШИД раҳбарининг беваси ўлимга ҳукм қилинди

Олам

image

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги Ал-Карх тумани жиноий суди ИШИД етакчиси, марҳум Абу Бакр ал-Бағдодийнинг Умму Ҳудайфа номи билан танилган хотини Исро Ражаб Саҳр ал-Қаисийни ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “Shafaq News” хабар берди.

Нашрга кўра, ал-Қаисий террорчи гуруҳ билан ҳамкорликда ва Синжар вилоятида қўлга олинган қулликдаги аёлларни мажбурий тарзда ҳибсга олганликда айбдор деб топилган.

2019 йилда АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Дональд Трамп буйруғи билан АҚШ қўшинлари Сурия шимоли-ғарбидаги ал-Бағдодий оила аъзолари билан яширинган ҳудудга рейд ўтказган. Туннель ичига қочган Бағдодий ўзини ва икки фарзандини портлатиб юборган. Отишма пайтида унинг тўрт хотинидан икки нафари ҳалок бўлган.

2024 йилнинг февралида Ироқ адлия идоралари ИШИДнинг собиқ етакчиси Абу Бакр Ал-Бағдодийнинг оиласини сўроқ қилишини эълон қилиб, улар Ироқ ташқарисидан олиб келинганини маълум қилганди.

Ал-Бағдодийнинг рафиқаси Асма Муҳаммад “Al Arabia” телеканалига берган интервьюсида ўзининг ИШИД етакчиси билан бўлган оилавий ва шахсий масалалар ҳақида гапириб берган. Эътиборлиси, Асма Муҳаммад 2018 йил июнь ойида Туркиянинг Сурия билан чегарадош Ҳатай вилоятида ҳибсга олинган. Бироқ Туркия ҳукумати унинг ҳибсга олингани ҳақида 2019 йилнинг ноябригача расмий хабар бермаган. Анқара ўшанда Ал-Бағдодийнинг беваси ва бошқа ўн киши, жумладан унинг қизи Лайла билан бирга ҳибсга олинганини маълум қилди. Туркия расмийларидан бири ўшанда у Ал-Бағдодийнинг “биринчи хотини” эканини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИШИД ўлим жазоси Умму Ҳудайфа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг