Дунё Трампнинг уйғонишини кутяпти. Уруш эълон қилинадими?
Олам
−
08 Январь 2020
19754АҚШ ҳамон уйғонгани йўқ. Бу орада АҚШ аскарлари жойлашган Ироқ ғарбидаги Айн ал-Асад ҳарбий-ҳаво базаси Эрон томонидан ракета ҳужумига учради.
Ҳужум эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун ўч олиш ҳаракати деб аталди. Авиабазага 10 га яқин ракета учирилган.
Айни вақтда ҳарбий базага қилинган ҳаво ҳужуми оқибатида 80 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бироқ, қурбонлар АҚШ ҳарбийларими ёки маҳаллий тинч аҳоли, бу бўйича расмий маълумотлар берилганича йўқ. Оқ уй эса ракета ҳужуми бўлганини тасдиқлади ва оқибатлари ҳақида миқ этмади. Қурбонлар ҳақида ҳам сўз очмади. Умуман, Оқ уй эшиклари ортидаги вазият ҳозирча ҳеч кимга аён эмас.
Трамп учун бу кеча жуда узун ва таҳликали бўлди. У ракета зарбасидан кейин Оқ уйда Мудофаа вазири Марк Эспер, Давлат котиби Майкл Помпео ва Бирлашган штаб бошлиқлари раиси Марк Милли иштирокида тезкор йиғилиш ўтказган.
Трамп 7 январь оқшомида “Мен эрталаб баёнот бераман”, деган эди. Айни вақтда бутун дунё унинг расмий баёнотини ёки Twitter орқали навбатдаги чиқишини кутмоқда.
Ҳозирча халқаро сиёсатдонларда икки эҳтимол бор: Донанльд Трампнинг Twitter’даги вазминлигига кўра, у бироз вақт ўтишини кутади ёки Эронга жавоб қайтаргудек бўлса ҳам, бу жуда жиддий жавоб бўлмайди.
Аслида Дональд Трамп воқеаларнинг ривожига кўра баёнот бериши кутилаётган эди. Мутахассисларнинг фикрича, ё Трамп баёнот беришдан ўзи воз кечган, ёки бунга рухсат тегмаган. Аммо шуниси аниқки, АҚШ Эроннинг ҳар қандай зарбасига аввал бошданоқ тадорик кўриб қўйган.
Балки, Трамп халқаро ҳамжамиятга расмий баёнот ҳам берар. Лекин, бунда у нима ҳақида гапиради? Хўш, АҚШ Эронга нисбатан уруш эълон қиладими?
Сиёсатчиларнинг фикрича, Трамп баёнот билан чиқади, албатта. Бироқ, катта эҳтимол билан бироз ортга чекинади. У вазиятга қалтис ва кескин баҳо бермасдан, ички сиёсатдаги вазиятга таянган ҳолда, яна АҚШнинг энг йирик ва кучли армия эгаси эканини эслатади. Бунинг ортидан эса анъаналарига содиқ қолган ҳолда Эронга таҳдид қилишда давом этади Бироқ, унинг вазиятни урушгача олиб бориши тахмин қилинмаяпти.
Агар Дональд Трамп Эронга қарши уруш очиш қарорини олса ҳам, Пентагон ақл билан иш тутади ва Трампга қарши чиқади. Боиси Америка халқи уруш истамаяпти. Урушга мойиллик фақат Президент Трамп ва унинг фикран иттифоқдош корчалонларида мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Трамп Эроннинг ҳаво ҳужуми ҳақида ижтимоий тармоқда шундай ёзган эди:
“Ҳаммаси яхши! Ироқдаги иккита ҳарбий базага ракеталар Эрондан учирилган. Ҳозир талафотлар аниқланяпти. Ҳозирча ҳаммаси жойида!”
LiveБарчаси