Ироқ Эрон ҳужуми ортидан Араб Лигаси кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирди

Олам

image

Бағдод яқинда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Эрбил шаҳрини ўққа тутгани муносабати билан Араб Давлатлари Лигаси кенгашини фавқулодда йиғилишга чақирди. Бу ҳақда Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

“Ироқ Араб Лигаси Кенгашини 2024 йил 17 январь куни Эроннинг куни кеча Эрбил шаҳрини бомбардимон қилишини қоралаш учун фавқулодда йиғилиш ўтказишга чақирди", дейилади вазирлик баёнотида.

Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, йиғилиш иштирокчилари “ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва хавфсизлик масаласи” бўйича маслаҳатлашувлар ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, 16 январга ўтар кечаси Эрон Эрбилдаги бир қанча нишонларга баллистик ракеталар билан ҳужум қилганди. Эрон томони мамлакат  ичидаги сўнгги террор ҳужумларига жавобан Эрбилдаги бир қанча террор нишонларини бомбардимон қилганини билдирган. Шунингдек, ҳужум натижасида Исроил разведка хизмати Моссаднинг асосий жосуслик қароргоҳи вайрон қилингани айтилди. Ироқ эса Эроннинг мамлакат ҳудудига қилган ҳужуми ортидан Теҳрондаги элчисини чақириб олди ва БМТга Эрон устидан арз қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Ироқ Араб Лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг