Ироқ ҳам Раисий учун аза тутмоқчи
Олам
−
20 Май
9554Эртага, 21 май куни Ироқда қўшни Эрон Президенти Иброҳим Раисий авиаҳалокатда вафот этгани муносабати билан мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал-Суданий идораси баёнот берди.
“Ушбу оғир кунларда Эрон халқи ва ҳукуматини қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида Ироқ ҳукумати сешанба кунини бутун мамлакат бўйлаб амал қиладиган умумий мотам куни деб эълон қилди”, дейилади идора баёнотида.
Аввалроқ Покистон, Ливан ва Сурия Раисий вафоти муносабати билан мотам эълон қилиш қарорини билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатга учрагани, мазкур ҳодисада вертолётнинг барча йўловчилари ва экипаж аъзолари ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Шундан сўнг Эроннинг амалдаги вице-президенти Муҳаммад Мохбер вақтинчалик Эрон Президенти бўлиши маълум қилинди.
Иброҳим Раисийнинг ҳаёти ва сиёсат йўли ҳақида ушбу мақола орқали билиб олишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь