Эрон Қизил Ярим Ой жамияти Раисий ҳалок бўлганини эълон қилди (видео)
Олам
−
20 Май
27650Аввалроқ, Эрон Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатга учрагани хабар қилинганди. Ҳалокатда Эрон Президенти Иброҳим Раисий вертолётининг барча йўловчилари ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Коливанд маълум қилди.
“Ҳалокатга учраган вертолётнинг жойлашуви аниқлангач, вертолёт йўловчиларининг тириклик белгилари топилмади", дейди у IRIB телеканали эфирида.
Самолётда Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳмати ва Табриз имоми Муҳаммад Али Але Ҳошем ҳам бор эди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Эронга ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдирган. Қизил Ярим Ой жамияти қидирув ва қутқарув гуруҳлари Президентни олиб кетаётган вертолёт қулаган жойга етиб борганини маълум қилганди.
LiveБарчаси