Муҳаммад Мохбер Эроннинг муваққат президенти бўлади
Олам
−
20 Май
11782Эроннинг амалдаги вице-президенти Муҳаммад Мохбер вақтинчалик Эрон Президенти бўлади. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар бермоқда.
Эрон Конституциясининг 131-моддасига кўра, Президент вафот этган тақдирда унинг ваколатлари биринчи вице-президентга ўтади. 2021 йилдан буён бу лавозимни Муҳаммад Мохбер эгаллаб келади. Президентлик ваколатлари унга кейинги икки ой давомида ўтади. Янги президентлик сайловлари 50 кун ичида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Муҳаммад Мохбер 1955 йилда Дизфул шаҳрида туғилган. “Халқаро ҳуқуқ ва менежмент” фанлари номзоди ва магистр даражасига эга. У Эрон-Ироқ уруши даврида Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг тиббий бўлимида офицер бўлиб хизмат қилган. 2021 йил 8 августда у Эроннинг биринчи вице-президенти этиб тайинланган.
2010 йил июль ойида Европа Иттифоқи Муҳаммад Мохберни “ядровий ёки баллистик ракета фаолияти” масаласига алоқадорликда айбланиб, санкция қўйилган жисмоний ва юридик шахслар рўйхатига киритган. Икки йил ўтгач, у ушбу рўйхатдан ўчирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатга учрагани, ҳалокатда вертолётнинг барча йўловчилари ва экипаж аъзолари ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси