iPhone 14 Max’нинг нархи ва хусусиятлари қандай бўлади? 

Технология

image
0:00
0:00
download

Apple’нинг iPhone 14 серияси жорий йилнинг куз фаслида чиқарилиши керак, бироқ смартфонларнинг дизайни февраль ойида тасдиқланган ва синов тарзида ишлаб чиқариш аллақачон бошланган. Қуйидаги маълумотлар iPhone 14 Max смартфонининг мумкин бўлган хусусиятлари ва нархини очиб беради. 

Таъкидланишича, смартфон 2248х1284 пикселли 6,68 дюймли OLED-дисплей билан таъминланади. Ушбу экран бир дюйм учун 458 пиксел зичликка эга ва 90 Гц янгиланиш тезлигини қўллаб-қувватлайди.

iPhone 14 Max A15 Bionic бир чипли тизими асосида ишлаб чиқарилади, у 6 ГБ LPDDR4X оператив хотира ва 128 ГБ ёки 256 ГБ ички флеш-хотира олади.

Қайд этилишича, iPhone 14 Max смартфонининг орқа томонида 12 мегапикселли иккита тасвир сенсоридан иборат қўш камера ўрнатилади. Бундан ташқари, олд камеранинг сифати яхшиланиши ва сунъий йўлдош орқали алоқа қилиш имконияти қўшилиши ҳақида маълумотлар бор.

Хабар қилинишича, 6 Гб тезкор ва 128 Гб флеш-хотирага эга iPhone 14 Max версияси 900 долларга баҳоланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Apple iPhone 14

Баҳолаганлар

665

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг