International меҳмонхонаси сотувга қўйилди

Жамият

image

Тошкентдаги International меҳмонхонасининг 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бошланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги InterHotel МЧЖдаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш учун савдо жараёнлари бошланганлигини эълон қилади.

Хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида Deloitte компанияси жалб этилган.

Сотувга қўйилган меҳмонхона 232 та хона, 7 та конференция зали, 2 та ресторан, барлар, ёзги терраса, фитнес-клуб ва бассейнни ўз ичига олади. Умумий 3 гектар ер майдонида 44 903 кв метр бино ва иншоотлар жойлашган.

Хусусийлаштириш жараёни уч босқичда амалга оширилади: сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest), мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBO) ҳамда мажбуриятга эга бўлган таклиф (BO) босқичлари. Якуний босқичда таклиф этиладиган қатъий нарх таклифининг камида 1 фоизини кафолатли тўлов сифатида амалга ошириш белгиланган.

Аризаларни қабул қилиш муддати – 2024 йил 4 июль соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент меҳмонхона International

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг