“Интер Майами” Мессининг жароҳати бўйича маълумот берди
Спорт
−
18 Март 3157 1 дақиқа
“Интер Майами”нинг аргентиналик 37 ёшли ҳужумчиси Лионель Месси яқинда МЛС доирасидаги “Атланта Юнайтед” билан ўйинда жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув Майами жамоасининг ғалабаси билан якунланди, Месси эса гол урди.
“Месси мушаклари ҳолатини баҳолаш учун MRT текширувидан ўтди. У “Атланта”га қарши ўйинда ўзини ноқулайлик ҳис қилди. Текширув натижалари қўшимча мушакнинг енгил жароҳати мавжудлигини тасдиқлади. У бўлажак ўйинларда қатнаша оладими ёки йўқми, ҳозирча билмаймиз”, деб ёзади клуб матбуот хизмати.
Қайд этиш жоиз, Месси жароҳати туфайли Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Уругвай ва Бразилияга қарши ўйинлари учун якуний рўйхатига ҳам киритилмади.
Live
Барчаси