Instagram матнли платформани ишга туширади

Технология

image

Instagram Twitter билан рақобатлашадиган матнли иловани ишга туширишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди

Қайд этилишича, компания иловани бир неча ойдан буён яширин тарзда таниқли шахслар ва инфлуэнсерлар билан синовдан ўтказмоқда. Ушбу илова шу йилнинг июнь ойида ишга туширилиши мумкинлиги хабар қилинмоқда. Калифорния университети ўқитувчиси Лия Ҳаберман Twitter'даги саҳифасида илованинг дастлабки версияси скриншотларини ҳам эълон қилди.

Ҳаберманга кўра, илова кейинчалик Twitter'нинг бошқа муқобиллари, жумладан Mastodon билан ҳам рақобатга киришиши мумкин.

Meta компанияси вакиллари янги илова ишга тушиши ҳақидаги саволларга жавоб бермаган. 

Twitter бошқаруви Илон Маскка ўтганидан кейин амалга оширилган баъзи ўзгаришлар, хусусан, тасдиқланганлик белгиси учун ойлик тўловларни амалга ошириш, пуллик обуналар кабилар кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди. Шу ва бошқа сабаблар аксар фойдаланувчиларнинг бошқа матнли платформаларга бўлган эҳтиёжини оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Instagram Twitter

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made