Инстаблогер “Жасжан” қамалди
3-саҳифа
−
14 Январь
34559Instagram'да “Жасжан” номи билан танилган Жасур Шодиев Тошкент шаҳридаги боғларнинг бирида ўткинчи қиз билан можаро чиқариб, уни видеотасвирга олгани учун жазоланди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 13 январь куни Шайхонтоҳур туманида жойлашган Tashkent City боғида содир бўлган. 1997 йилда туғилган Жасур Шодиев 2005 йилда туғилган С.С. билан жамоат жойида жанжал чиқарган. Ўтказилган текширув жараёнида ушбу ҳолат блогер ва унинг таниши С.С. томонидан ўзаро саҳналаштирилгани ва ижтимоий тармоқда жойлаштириш учун видеога олингани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судига юборилган.
Суд блогерга 5 сутка маъмурий қамоқ, унинг шеригига эса БҲМнинг 1 баравари миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда эрта никоҳни тарғиб қилган блогер жазоланганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь