Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар Ўзбекистонга келмоқда
Жамият
−
06 Март 2023
7866Жорий йилнинг 13-15 март кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари буйича олий комиссари Фолькер Тюрк бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, олий комиссар Ўзбекистонга ташрифи чоғида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) билан учрашув ўтказади.
Шунингдек, ташриф режасига Фолькер Тюркнинг Қорақалпоғистон Республикасига сафар қилиши ҳам киритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь