Иноуэ Аҳмадалиев билан жангга розилик берди

Спорт

image

Иккинчи энг енгил вазн тоифасида япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев билан жанг қилишга рози бўлди. Бу ҳақда Иноуэнинг промоутери Боб Арум маълум қилди. 

Арумга кўра, Наоя 24 январь куни Сэм Гудман билан жанг қилганидан сўнг, май ёки июнь ойида Лас-Вегас шаҳрида WBC камарини Алан Пикассодан ҳимоя қилади.

Шундан сўнг навбат Муроджон Аҳмадалиев билан жангга етиб келади. Ўзбекистонлик собиқ жаҳон чемпиони билан баҳс шу йил охирида ёки 2026 йил бошида Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аҳмадалиевнинг промоутери Эдди Хирн мижози япониялик боксчини ютишига ҳатто уйини тикишга тайёрлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг