Муроджон Аҳмадалиев Иноуэ билан жангдан қанча ишлаб олади?
Спорт
−
12 Сентябрь 38041 2 дақиқа
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни япониялик боксчи, мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ чемпионлик унвонини Япониянинг Нагоя шаҳридаги IG Аренада ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиевга қарши жангда ҳимоя қилади. Ушбу вазн тоифасидаги энг кутилган жанглардан бирида боксчиларнинг қанча маблағ олиши маълум бўлди. Бу ҳақда “Salaryleaks” хабар берди.
Наоя Иноуэ дунёнинг энг кучли боксчиларидан бири сифатида танилган. У ҳозирда Ring Magazine, WBC, WBA, WBO ва IBF камарларига эгалик қилиб турибди.
Иноуэ-Аҳмадалиев жанги учун умумий гонорар тахминан 20 миллион доллар этиб белгиланган бўлиб, бу ерда Иноуэ “А томони” сифатида 75/25 нисбатда тақсимотдан фойдаланади. Иноуэ ўз фаолиятидаги энг катта гонорарини – 15 миллион долларни қўлга киритиши кутилмоқда. Унинг аввалги энг катта гонорари Е Жоон Кимга қарши жангда бўлиб, ўшанда 7 миллион доллар ишлаб топган.

Муроджон Аҳмадалиев эса жангда даъвогар ва “Б томони” ҳисобланади. У Иноуэга қарши жангдан 5 миллион доллардан кўпроқ маблағ олиши кутилмоқда. Бу унинг фаолиятидаги энг катта гонорари бўлади, чунки у илгари ҳеч қачон 1 миллион доллардан ортиқ пул олмаган.
Маълумот учун, ушбу жанг жорий йилнинг 14 сентябрь куни Тошкент вақти билан 13:00 да бошланади.
Live
Барчаси