Инфекция Ўзбекистондаги 19 та оилада қайд этилган
Жамият
−
10 Апрель 2020
15318Таҳлилларга кўра, коронавирус инфекцияси Ўзбекистондаги 19 та оилада қайд этилгани ва улардан оила аъзоларига, қариндош-уруғларига тарқаган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов маълум қилди.
Таъкидланишича, касаллик 94 та ҳолатда чет элда бўлган фуқароларда аниқланган ҳамда улардан кетма-кетликда тарқалган 440 та ҳолатда Ўзбекистон фуқаролари касал бўлган.
“Бугунги кунда хориждан келган 94 нафар фуқародан тарқалиши мумкин бўлган 100 мингдан ортиқ аҳолининг тўлиқ рўйхати шакллантирилиб, ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида суриштириш ишлари, профилактик чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда”, деди Баҳром Алматов.
Маълум бўлишича, чет элдан юқтириб келган фуқаролар орқали 40 та корхона, ташкилотларда ишлайдиган ҳамкасбларига юқтирганлик ҳолатлари аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 624 нафарга етди. Бугунгача уларнинг 42 нафари даволанди ва 3 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь