Индонезиядаги авиаҳалокатнинг эҳтимолий сабаби айтилди

Олам

image

Индонезиянинг Sriwijaya Air авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-500 самолёти двигателни бошқариш тизимидаги носозлик туфайли қулаган бўлиши мумкин. Бу ҳақда 9 январь куни содир бўлган авиаҳалокат бўйича тергов билан таниш манбаларга асосланиб хабар берилган. 

Маълумотларга кўра, самолёт парвозининг бир қатор параметрлари учун жавобгар бўлган иккита двигателдан бирида носозлик кузатилган. 

Бортдаги экипаж тизимнинг иш фаолиятини мустақил равишда тиклашга ҳаракат қилган, бу двигателларда мувозанатсизлик келтириб чиқарган бўлиши мумкин. 

Маълумотларга кўра, Boeing 737-500 самолётлари битта двигатель ишлаган ҳолда хавфсиз уча олади ва учувчилар ҳам шу каби вазиятларни ҳал қилишга ўргатилган. 

Эслатиб ўтамиз, Индонезиянинг Sriwijaya Air авиакомпаниясининг Boeing 737-500
самолёти жорий йилнинг 9 январь куни Жакарта яқинидаги Ява денгизига, Лаки ороли яқинига қулаб тушган. Бортда 62 киши, жумладан, ўн нафар экипаж аъзолари бўлган. Уларнинг барчаси вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

авиаҳалокат Индонезия

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг