Ҳавода йўқолган самолёт сувга қулаган. Денгиздан жасад бўлаклари топилди
Олам
−
09 Январь 2021
13183Аввалроқ, Индонезия пойтахти Жакартадан Ғарбий Калимантан ҳудудидаги Понтианак шаҳрига йўл олган “Sriwijaya Air” авиакомпанияси самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай радарлардан ғойиб бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Маҳаллий телевидение маълумотларига кўра, самолёт Жакарта яқинида сувга қулаган.
Қайд этилишича, лайнер қолдиқлари ва йўловчиларнинг жасадлари сувдан топилган.
Индонезия Қидирув-қутқарув агентлиги вакили Юсуф Латиф Жакартадан парвоз қилган самолёт билан алоқа узилганини тасдиқлаган.
Маълумотларга кўра, самолёт Индонезия пойтахтидан жўнаб кетганидан 4 дақиқа ўтгач, кўздан ғойиб бўлган. Самолёт бортида 59 нафар йўловчи, шу жумладан олти нафар бола бўлган. Воқеага гувоҳ бўлган балиқчилар ҳавода икки марта портлаш содир бўлганини кўрган. Қутқарув операцияси давомида сувда самолёт ва одам танасининг бўлаклари топилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь