Ҳаводаги самолёт кўздан йўқолиб қолди. У денгизга қулаган бўлиши мумкин

World

image

Индонезия пойтахти Жакартадан Ғарбий Калимантан ҳудудидаги Понтианак шаҳрига йўл олган “Sriwijaya Air” авиакомпанияси самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай радарлардан ғойиб бўлди. Бу ҳақда "Reuters" хабар бермоқда. 

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Boeing 737-524 лайнери охирги марта Ява денгизининг шимолий қисмида кўриниш берган. Самолёт бортида 59 нафар йўловчи, шу жумладан олти нафар бола бўлган.

Қайд этилишича, айни пайтда Индонезия Қидирув-қутқарув агентлиги самолётни қидириш ишларини бошлаган.


Rate Count

495

Rating

3

Rate this article

Share with your friends