Индонезияда нефть заводида портлаш юз берди. Қурбон бор

Олам

−

image

Индонезиянинг Марказий Ява провинциясидаги нефтни қайта ишлаш заводида юз берган портлаш оқибатида бир нафар ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 18 ноябрь куни Cepu туманида жойлашган, мамлакат Энергетика вазирлиги назоратидаги нефтьни қайта ишлаш заводида содир бўлган. Портлаш завод таъмирлаш ишлари сабабли фаолиятини тўхтатган вақтда, резервуарлардан бирида юз берган.

Портлаш оқибатида жароҳатланган ишчи кейинчалик вафот этган. Ҳодисадан сўнг ёнғин келиб чиққан, бироқ ўт ўчирувчилар уни назорат остига олган. Шунингдек, ҳудудда совитиш ишлари амалга оширилган.

Мамлакат Энергетика ва минерал ресурслар вазирлиги ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича текширув бошланишини билдирган. Ҳозирда заводдаги вазият назорат остида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Измир вилояти Алиаға туманидаги металлургия заводида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 17 нафарга етгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг