Индонезияда дунёдаги энг узун илон топилди (видео)
Олам
−
06 Февраль 61496 1 дақиқа
Индонезиянинг Сулавеси оролида топилган тўрсимон питон Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг узун илон сифатида киритилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
Илоннинг узунлиги 7,22 метрни ташкил этади. Унинг вазни эса 96,5 килограммга тенг. Мутахассисларнинг айтишича, илоннинг узунлиги тахминан 7,9 метрга ҳам етиши мумкин.
Мазкур питон 2025 йил охирида Сулавеси оролидаги Марос туманида табиатни муҳофаза қилиш мутахассислари томонидан аниқланган. Илонга “Баронес” деб ном берилган. Ҳозирда маҳаллий мутахассис Буди Пурванто уни ўз қарамоғида сақламоқда.
Тўрсимон питон Осиёда учрайдиган, заҳарли бўлмаган илон тури ҳисобланади. У маймунлар, кемирувчилар, қушлар ва бошқа судралиб юрувчилар билан озиқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик 90 ёшли ўқитувчи 67 йиллик меҳнат фаолияти билан рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берилган эди.
Жамшидбек Амиров
Live
Барчаси