67 йил ўқитувчилик қилган аёл рекорд ўрнатди
Бу қизиқ
−
04 Февраль 14368 1 дақиқа
АҚШнинг Мичиган штатида яшовчи 90 ёшли инглиз тили ўқитувчиси Беверли Ханнетт-Прайс узоқ йиллик самарали меҳнат фаолияти натижасида Гиннесснинг рекордлар китобидан жой олди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
Тажрибали муаллима Ханнетт-Прайс ўз фаолиятини 1958 йилда бошлаган. Унинг меҳнат стажи 67 йилу 142 кунни ташкил этади. Ўқитувчининг қўлида таҳсил олган минглаб ўқувчилар орасида дунёга машҳур шахслар – актёр Робин Уильямс (марҳум) ҳамда Microsoft компаниясининг собиқ бош директори Стив Балмер ҳам бор.
Ҳозирда Беверли Ханнетт-Прайс Мичиган штатидаги “Detroit Country Day School” мактабида дарс беришни давом эттирмоқда. У ҳали-бери нафақага чиқиш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда гуманоид робот 3 кунда 66 миль (106 км) пиёда юриб, Гиннесc рекордлар китобига киргани ҳақида хабар берилган эди.
Жамшидбек Амиров
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель