Ҳиндистон ва Покистондаги кескин вазият ШҲТга таъсирини ўтказмоқда

Олам

image

Ҳиндистон ва Покистондаги кескин сиёсий вазият Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг кун тартибига таъсир ўтказмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон ИИБ матбуот ҳизмати раиси Айбек Смадияров  маълум қилган, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Сўнгги кунларда Ҳиндистон ва Покистондаги сиёсий вазият ШҲТнинг кун тартибига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Олдинроқ, Ҳиндистонда олиб борилиши режалаштирилган ШҲТ доирасидаги тадбирлар шу йилнинг 16 февраль куни ҳинд Ҳукуматининг шошилинч қарорига асосан ўзгартирилди”, деди Смадияров.    

У шунингдек, ШҲТ фаолиятини тартибга солувчи низомга кўра,  аъзо давлатларнинг икки томонлама можаролари ҳамкорлик ташкилотининг йиғилишлари ва фаолиятига ҳалал бермаслиги лозим кераклигини таъкидлаган.  

Маълумот ўрнида, ШҲТ – бу 2001 йилда Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари томонидан тузилган ҳамкорлик ташкилоти ҳисобланади. 2017 йил 10 июнь куни Қозоғистон пойтахти Остонада ўтказилган саммитда ШҲТ аъзо давлатлари Ҳиндистон ва Покистонни ўз таркибларига қўшишга келишиб олишган эди.  

Бугунги кунда Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон ҳамкорлик ташкилотнинг кузатувчилари, Озарбайжон, Арманистон, Камбожа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка эса ҳамкор давлатлар ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги келишмовчиликлар шу йилнинг 14 февралидаги воқеадан сўнг кескин тус олди. Ўша куни покистонлик камикадзе томонидан Жамму ва Кашмир штатларидаги ҳарбий полиция колоннасининг портлатиб юборилиши натижасида 45 киши ҳалок бўлган эди.

Айни вақтда Покистонда жойлашган Масуд Азхар  раҳбарлигидаги "Жаиш-е-Мухаммад" жангарилик гуруҳи мавжуд ҳолат билан боғлиқ жавобгарликни ўз бўйнига олган. Гуруҳ Покистон ҳудудида жойлашган.

Ҳиндистон қўшнисини террористик ҳаракатларни содир этишда айблади, аммо Исломобод буни асоссиз деб атаб ҳинд Ҳукуматига биргаликдаги суриштирув ишларини таклиф этган. Бунинг натижаси ўлароқ, Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучлари Покистон ҳудудига ҳужум уюштирган ва Покистон ҳукумати ҳам ўз навбатида, ҳинд самолётларини уриб тушириш билан жавоб зарбасини йўллаган. 
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ҳиндистон ШҲТ Покистон

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг