Имомали Раҳмон учинчи марта Каъбага кирди

Олам

image

“Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун Саудия Арабистонига борган Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон бугун, 19 июль куни саммит олдидан Маккага йўл олди ва Умра зиёратини амалга оширди. Бу ҳақда республика Президенти Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Имомали Раҳмон бошчилигидаги делегация аъзолари муқаддас Каъбага кириб, намоз ўқишга муяссар бўлган. 

Шундан сўнг Тожикистон Президенти ҳам Сафо ва Марва тепаликларига чиқиб, Замзам сувидан ичган. 

“Имомали Раҳмон Маккага сафари чоғида ўз халқи фаровонлиги учун дуо қилди”, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида. 

Қайд этилишича, Тожикистон раҳбари Саудия Арабистонига расмий ва амалий ташрифлари чоғида бешинчи марта Маккани зиёрат қилмоқда. У бунгача 4 марта Умра амалини бажарган ва шулардан иккитасида Каъбага киришга муваффақ бўлган.  У дастлаб 1997 йилда кичик Умра зиёратини адо этган бўлса, сўнг бу йил 2001, 2005 ва 2016 йилларда такрорий Умра амалларини бажарган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Имомали Раҳмон Умра зиёрати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг