Имомали Раҳмон Хитойдаги “Бир макон, бир йўл” форумига бормади

Олам

image

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон 17–18 октябрь кунлари Хитой пойтахтида бўлиб ўтадиган “Бир макон – бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этмайди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб, “Asia-Plus” хабар берди.

Раҳмоннинг Хитойга бормаслиги сабаби очиқланмаган, бироқ у 19-21 октябрь кунлари Тожикистоннинг Хатлон вилоятига сафар қилиши режалаштиргани айтилган. 

Маълумот учун, “Бир макон, бир йўл” лойиҳасининг учинчи форуми мазкур ташаббуснинг 10 йиллигига бағишланган. Дастлаб, тадбир 15-17 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлса, кейинчалик саналар 17-18 октябрга кўчирилган. 

Хитойнинг “Global Times” нашрига кўра, форумга 130 дан ортиқ давлатдан делегациялар ва 30 та халқаро ташкилот вакиллари таклиф этилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Президенти Владимир Путин мазкур форумда қатнашиш учун Хитойга етиб борганди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Пекин шаҳрига етиб борган. Бироқ Франция ва Германия етакчилари Эммануэль Макрон ва Олаф Шольц таклифнома олмаган. Италия етакчиси Жоржия Мелони ҳам таклиф қилинмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Хитой Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг