Путин Хитойда. Унинг ташриф режаси маълум бўлди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Хитой раҳбари Си Цзиньпин таклифига биноан Хитойга келди. Россия етакчиси Пекинда икки кун – 17 ва 18 октябрда бўлади.

Маълум қилинишича, Путин ташрифининг биринчи кунида “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этаётган ҳамкасблари билан икки томонлама учрашув ўтказади. Унда Вьетнам Президенти Во Ван Тхонг, Таиланд Қироллиги Бош вазири Сетта Тхависин, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух ва Лаос Халқ Демократик Республикаси Президенти Тхонглоун Сисоулит билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, бугун, 17 октябрь куни Путин Цзиньпин ва унинг рафиқаси Пэн Лиюань иштирокидаги “Бир макон, бир йўл” форумида делегациялар раҳбарлари билан бирга ўтказилиши мўлжалланаётган расмий маросимда ҳам қатнашади.

Форумнинг асосий тадбирлари 18 октябрь куни Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ мажлислари залида бўлиб ўтади. 

Шунингдек, 18 октябрь куни Россия-Хитой музокаралари бўлиб ўтади, шундан сўнг Путин форум доирасидаги бир қатор икки томонлама учрашувларни давом эттиради. Россия Президенти ўтиш даври ҳукумати раҳбари, Покистон Бош вазири Анвар-ул-Ҳақ Какар билан ҳам мулоқот қилиши режалаштирилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” халқаро форумининг очилишида иштирок этиш мақсадида Пекинга етиб боргани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Хитой Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг