Шавкат Мирзиёев Хитойга етиб борди
Жамият
−
17 Октябрь 2023
8674Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” халқаро форумининг очилишида иштирок этиш учун Пекинга етиб борди. Унга биринчи хоним Зироат Мирзиёева ҳамроҳлик қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевни “Шоуду” халқаро аэропортида ХХР Фавқулодда вазиятлар вазири Ван Сянси ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
“Олий мартабали меҳмонлар шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон Президенти 17-18 октябрь кунлари ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар олиб боради. Шунингдек, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев ялпи сессиясида нутқ сўзлаши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь