Илон Маскнинг телбанамо сўровномаси натижаси маълум бўлди

Олам

image

Аввалроқ, америкалик миллиардер Илон Маск Twitter’даги саҳифаси кузатувчиларига сўровномада иштирок этиш орқали ўзи эгалик қилувчи Tesla компаниясининг 10 фоиз акцияси тақдирини белгилашни таклиф қилганди. У сўровнома натижасига кўра йўл тутишга ваъда берганди. 

Сайёрадаги энг бой миллиардер қимматли қоғозларни сотиш солиқ тўлашнинг ягона йўли эканлигини айтган. 

Маълум бўлишича, Илон Маск томонидан ташкил этилган сўровномада иштирок этганларнинг аксарияти электромобиль ишлаб чиқарувчисининг 10 фоиз акцияларини сотишга овоз берган. Сўров натижалари миллиардернинг аккаунтида чоп этилган. 

Иштирокчиларнинг 57,9 фоизи савдони ёқлаган, 42,1 фоизи қарши чиққан. Сўровда жами 3,5 миллион киши иштирок этган. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ноябрь ойи бошида Tesla акциялари кўтарилиши фонида Илон Маскнинг бойлиги 300 миллиард доллардан ошди. У сайёрадаги энг бой одамга айланди. Шу билан бирга, Tesla’да миллиардер маош олмайди. Унинг сўзларига кўра, компания акцияларини сотиш солиқ тўлашнинг ягона йўли ҳисобланади. 

Маълумотларга кўра, Маск Tesla’нинг 170,5 миллионга яқин акциясига эгалик қилади ва 10 фоиз улуш тахминан 21 миллиард долларни ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

акция сўровнома Илон Маск

Баҳолаганлар

618

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг